date

Ўзбекистонда Италиянинг янги элчиси қабул қилинди

Ўзбекистонда Италиянинг янги элчиси қабул қилинди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистонга янги тайинланган Италиянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гвидо де Санктисдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон–Италия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Савдо-инвестиция ҳамда иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, амалий йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш ва шерикликни изчил чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Якунда Бахтиёр Саидов италиялик дипломatdan Ўзбекистондаги фаолиятида муваффақият ва самарали иш тилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Италиянинг янги элчиси қабул қилинди