Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Наркотик моддалар оборотини назорат қилиш Миллий қўмитаси Олий Мажлисга республика Жиноят кодексига спайслар таёрлаш, сақлаш ва сотиш учун жиноий жавобгарлик киритиш ҳақидаги ўзгаришлар лойиҳасини тайёрламоқда, деб ёзади Соф.уз сайти.
"Ўзгаришлар лойиҳаси тайёрланган ва таалуқли муассасалар томонидан тасдиқланган. Яқин орада Бош прокуратура ушбу лойиҳани қонунчилик ташаббуси сифатила таклиф қилади", — деди Миллий қўмита вакили.
ЖКига киритилаётган ўзгаришлар спайсларни наркотик ва психотроп моддалар ва уларнинг прекурсларига тенглаштиради. ЖКида спайслар наркотикларнинг алоҳида тури сифатида белгиланади.
Айни дамда Ўзбекистон ЖКида наркотик моддалар бўйича жазо олти ойдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилишни кўзда тутган. 2015 йилнинг июн ойида Ўзбекистонда таъқиқланган наркотик ва психотроп моддалар рўйхати спайс деб ҳисобланувчи 80 та янги турлари билан тўлдирилган эди.
Наркотик моддалар назорат қилиш Миллий қўмитаси хабарига кўра 2016 йилда Ўзбекистонда психиологик фаол моддалар обороти бўйича 43та ҳолат аниқланиб, 579 грамм спайс қўлга олинган. Экспертлар фикрига кўра, охирги 2-3 йилда МДҲ мамлакатларида спайслар обороти кескин ошган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди