Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мартда Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Мазкур ташриф стратегик ҳамкорликнинг янги босқичини очиши лозим, дея таъкидлади Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Очилбой Раметов кириш сўзида. «Ҳукуматлараро комиссиянинг мазкур йиғилишини ўтказишда биз бўлиб ўтажак олий даражадаги учрашув кун тартибини тўлдириш бўйича ҳамкорликдаги амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида муҳим тайёргарлик тадбирлари сифатидаги аниқ ва муҳим манфаатли лойиҳаларни кўриб чиқамиз», — деди бош вазирнинг биринчи ўринбосари.
Қозоғистон делегациясига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Аскар Мамин бошчилик қилмоқда. Кириш сўзида у икки мамлакат ҳамкорлиги тез суръатларда ривожланаётгани, ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳар икки томоннинг кўп режали ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлашини таъкидлаб ўтди.
2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маҳсулот айрибошлаш ҳажми 2 млрд доллардан кўпроқни ташкил этди.
Бугунги кунда мамлакатда Қозоғистон капитали иштирокидаги 229 та корхона фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 192 таси ҚК ва 37 таси 100 фоизлик хорижий капитал асосида ташкил этилган.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги ҳузурида учта Қозоғистон фирма ва компанияси аккредитациядан ўтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади