
“Қарши насос станциялар каскадини қайта тиклаш - III фаза” лойиҳасини бажариш натижасида 402 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминоти яхшиланади. Насос станцияларида ҳар йили 106,55 миллион кВт соат электр энергия тежалиб, қишлоқ хўжалигида даромадлар ошишига, пировардида ҳудудни янада тараққий эттиришга эришилади. Бугун Қашқадарёда ташриф билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёевга ушбу лойиҳа таништирилди.
Лойиҳа Қарши насос станциялар каскадининг 1-6-насос станцияларининг 9 насос агрегатини янгилаш, 850 метр қувурларни янгилаш, сув келтирувчи канални лойқадан самарали тозалаш ишларини амалга оширишни кўзда тутади. Бунинг учун жами 128,934 миллион доллар маблағ сарфланади. Шунингдек, НС-1 ва НС-2 оралиғидаги каналнинг 8 километр қисмини ва каналнинг чап қирғоқ дамбасини таъмирлаш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари бу Қашқадарё қишлоқ хўжалигининг юраги эканини, уни тезроқ ва сифатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар