Хитойнинг Шэньси вилояти (Шимоли-Ғарбий Хитой) маъмурияти маркази Сиань шаҳри ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди, деб ёзади Кун нашри.
Синьхуа хабарига кўра, 41 вагондан иборат темир йўл поезди 24 февраль куни 1000 тонна миқдоридаги пахта толаси ортган ҳолда Тошкентдан Сиандаги Синьчжу темир йўл бекатига борган.
Янги маршрут юк ташиш учун кетадиган вақтни 1 ойдан 15-18 кунгача қисқартирган.
Ҳар ойда Хитойга Ўзбекистондан 3 минг тоннага яқин юқори сифатли пахта толаси импорт қилинади. Маҳсулот Сиандан Хитойнинг шимолий ва шарқий ҳудудларига олиб кетилади.
Сиандан Марказий Осиёга темир йўл қатнови 2013 йилдан йўлга қўйилган. Бу йўл орқали қатнов Европага қадар давом этади. 23 февраль ҳолатига кўра, шу йўналишда 290 марта қатнов амалга оширилиб, 454 минг тонна юк турли шаҳарларга, жумладан Олмаота, Ҳамбург ва Москвага етказилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар