Ўзбекистон пойтахтида қурилаётган янги объектлар лойиҳаси ҳамда қурилиш ишларининг бориши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Хусусан, Facebook’даги «Ташкент строится» гуруҳи фойдаланувчиларидан бири метрополитеннинг янги Сергели йўналиши ер усти линияси қурилиш ишлари тасвирланган суратларни тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, иккита таянчлар ўрнатиб бўлинган, учинчиси эса – бетонлаш ишларига тайёр ҳолатда.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт метрополитенининг Сергели йўналиши ҳар йили камида 14 миллион йўловчига хизмат кўрсатади.
Қурилиши 2017-2020 йилларга мўлжалланган ушбу йўналишнинг узунлиги 7,1 километрга тенг. Лойиҳа умумий қиймати 170,1 миллион долларга баҳоланган. “Олмазор” бекатидан Сергели туманида қуриладиган сўнгги бекатгача ҳаммаси бўлиб олтита бекатни қуриш режалаштирилган.
Метро янги йўналишининг сўнгги бекати “Спутник” мавзесида жойлашади. Бекатларда эскалаторлар, поездни кутишга мўлжалланган майдончалар бўлади. Қурилиш ишларида замонавий технологиялар қўлланмоқда.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди