
Тошкент шаҳридаги Амир Темур майдонини Оҳангарон йўли билан боғлайдиган Тараққиёт кўчаси эндиликда туркман шоири Махтумқули номи билан аталади. Бу ҳақда «Газета.uz» нашрига таяниб Кун хабар берган.

Маълум қилинишича, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши шаҳарда Махтумқули номини абадийлаштириш таклифини 1 март куни тасдиқлаганди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон пойтахтининг Миробод ва Яшнобод туманларидан ўтган кўча номи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида ўзгартирилди. Ўзбекистон президенти 6-7 март кунлари Туркманистонда бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар