
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6 март куни давлат ташрифи билан Туркманистонга келди.
ЎзА хабарига кўра, Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олган.
Хабарда Туркманистонда Шавкат Мирзиёев ташрифига катта тайёргарлик кўрилгани қайд этилган. Шаҳар кўчалари икки мамлакат давлат байроқлари, ўзбек ва туркман тилларидаги қутлов сўзлари билан безатилган.
Дастурдан икки томонлама музокаралар, маданий тадбирлар ўрин олган. Ташриф якунлари бўйича икки давлат президентларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар