19:43 / 06.03.2017
7 918

11—12 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади

11—12 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади

11–12 март кунлари Ўзбекистонда анъанавий тарзда умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади. Бу ҳақдаги фармойиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан эълон қилинган, деб ёзмоқда Кун нашри.

Ҳашар март—апрелда мамлакатнинг бутун ҳудудлари бўйича эълон қилинган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида ўтказилади.

Ҳашар давомида маҳаллалалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли ва хусусий уйлар атрофлари, гузарлар, майдонлар, зиёратгоҳлар, кўчалар, тротуарлар, ариқлар ва болалар майдончалари ободонлаштирилади ва тозаланади. Маҳалла ва аҳоли яшайдиган даҳаларда гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, бўш турган жойларда яшил ҳудудлар ташкил қилинади.

Бундан ташқари, муҳтож кексаларга, пенсионерлар ва имконияти чекланган кишиларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда умумхалқ ҳашарлари одатга кўра ҳар йили 21 март куни нишонланадиган Наврўз байрами ҳамда 1 сентябрь – Мустақиллик куни олдидан ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 11—12 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади