Туркманобод шаҳрида очилган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов бюсти суратини эълон қилинди.
Ислом Каримов билан видолашув маросимида Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда Ўзбекистоннинг Буюк Йўлбошчиси хотираси абадийлаштирилишини таъкидлаган эди. Шу мақсадда Туркманобод шаҳридаги марказий кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилди. Ушбу кўчада ёдгорлик мажмуаси барпо этилди ва Ўзбекистон Биринчи Президентининг бюсти ўрнатилди. Мажмуада Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари акс эттирилган. Уларнинг ёнидаги гранитда Ислом Каримовнинг «Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик – бу мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишончдир» деган сўзлари ўзбек ва туркман тилларида битилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этгани ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди
Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди