16 февраль куни ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёмғир кутилмоқда

16 феврал, душанба куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, баъзи ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол асосан 7–12 м/с атрофида.
Тошкент шаҳри ва вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд
Ҳаво ўзгарувчан. Айрим жойларда ёмғир, туман эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 13–18° илиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм
Булутли ҳаво сақланади, 16 февралда айрим жойларда ёмғир бўлиши мумкин, туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 1–6° илиқ, кундузи 6–11° илиқ.
Бухоро вилояти
Айрим ҳудудларда ёмғир эҳтимоли бор, туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 12–17° илиқ.
Навоий вилояти
Вилоят бўйлаб 16 февралда айрим жойларда ёмғир ва туман кузатилиши мумкин. Шамол 7–12 м/с. Кечаси 5–10° илиқ, кундузи 12–17° илиқ.
Навоийнинг шимолида салқинроқ: кечаси 1–6° илиқ, кундузи 6–11° илиқ.
Қашқадарё вилояти
Ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёмғир ва туман эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 13–18° илиқ.
Сурхондарё вилояти
Кун давомида ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёмғир бўлиши мумкин, туман эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 13–18° илиқ.
Андижон, Наманган, Фарғона
15–16 феврал кунлари асосан ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим жойларда туман бўлиши мумкин. Шамол 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси 4–9° илиқ, кундузи 12–17° илиқ.
Тоғолди ва тоғли ҳудудлар
Вақти-вақти билан ёмғир-қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин, туман эҳтимоли бор. Лавина хавфи сақланади. Шамол 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 3° совуқ–2° илиқ, кундузи 5–10° илиқ.