Бу ҳафта баҳорий илиқлик келади ҳаво 25 даражагача исийди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво аста-секин илиқлашиб, кундуз кунлари 20–25 даражагача исиши кутилмоқда.
- 16–17 феврал кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, 18–20 февралда эса ёғингарчилик деярли кузатилмаслиги мумкин.
- Айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача, баъзан 23 м/с атрофида кучаяди, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳамда қор кўчиши хавфи бор.
Ўзгидромет маълумотига кўра, Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво аста-секин илиқлашиб, кундуз кунлари 20–25 даражагача чиқиши кутилмоқда. Шунинг учун қишки курткани шошиб “пенсия”га чиқарманг, лекин баҳор кайфияти аллақачон эшик қоқяпти.
16–17 февраль кунлари нима бўлади
Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир кузатилиши мумкин, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда, одатдагидек, “қуруқ режим” сақланиши айтилмоқда. Кундузи ҳаво асосан 15–20 даража атрофида бўлади, айрим жойларга туман тушиши эҳтимолдан холи эмас.
18–20 февральда асосий сюрприз
Бу кунлари республика бўйича ёғингарчилик деярли кутилмайди. Кундуз кунлари ҳаво 20–25 даражагача исийди, кечалари эса 7–12 даража атрофида бўлиши мумкин.
Шамол ҳам “ўз ролини” ўйнайди
Айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда эса айрим пайт 23 м/с атрофидаги кучайишлар ҳам бўлиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эҳтиёт бўлинг
16–18 февраль кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиши, сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи ҳам бор.
Тошкентда об-ҳаво
16 февраль куни кундуз вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, ҳаво 17–19 даража атрофида. 17 февральда кечаси ва эрталаб ёмғир, туман эҳтимоли бор, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво 15–17 даража. 18–20 февраль кунлари ёмғирсиз, кечалари 9–12 даража, кундузи 22–25 даражагача исиши мумкин.
Кичик прогноз келажак учун
Агар режа қилиб қўйган бўлсангиз, 19 февраль атрофи энг илиқ кунлардан бўлиши мумкин, лекин 21 февральга яқин яна совуқроқ ҳаво қайтиб қолиш эҳтимоли ҳам бор.






























Изоҳлар 0
…