date

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

Ўзгидромет навбатдаги огоҳлантирув хабарномаси билан чиқди. Жорий йилнинг 17–18 февраль кунлари прогноз қилинаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг тебранишлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш эълон қилди.

Унга кўра;

-Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

-Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

-Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

-Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

-Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

-Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди