date

Қатор ҳудудларга сел келиши кутилмоқда

Қатор ҳудудларга сел келиши кутилмоқда

21 февраль куни кутилган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туманлари ҳамда айрим шаҳарларига сел келиши хавфи борлиги таъкидланмоқда.

Шу муносабат билан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Тошкент вилояти бўйича хавф юқори деб баҳоланаётган ҳудудлар қуйидагилар: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари.

Қайд этилишича, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Шу боис, ҳаво кескин ўзгариши мумкин бўлган кунларда йўлга чиқишда ҳам, дам олишга чиққанда ҳам алоҳида эҳтиёт чораларини кўриш муҳим ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қатор ҳудудларга сел келиши кутилмоқда