Тошкентда «Пойтахт банк» акционерлик тижорат турар жой-қурилиш жамғарма банки ташкил этилмоқда, деб хабар бермоқда Газета.уз нашри. Унинг очилиши Президентнинг 13 мартдаги «Тошкентда 2017−2021 йилларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш миқёсини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида ўз аксини топган.
Беруний кўчаси 43-уйда жойлашувчи «Пойтахт банк"нинг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилар этиб белгиланди:
- аҳоли ва юридик шахсларнинг турар-жойга бўлган эҳтиёжини қондиришда ипотека кредитларини ажратиш ва банк хизматларини кўрсатиш;
- арзон кўп квартирали уйларни қурувчи пудратчи ташкилотларга кредит ресурсларини ажратиш;
- арзон кўп квартирали уйларни лойиҳалаш ва қуришда буюртмачи вазифаларини бажариш;
- Тошкентда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш;
- арзон кўп квартирали уйлар қурилишини молиялашда хорижий инвестициялар, жумладан кредитларни жалб этиш, халқаро молия институтлари билан техник ҳамкорлик олиб бориш;
- муҳандислик инфратузилмалари сифатини яхшилашни кўзда тутувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялашни ўз ичига олган инвестицион фаолиятни олиб бориш;
- замонавий, фойдали, энергия тежовчи ва харидоргир қурилиш материаллари ва ускуналарини ишлаб чиқарувчи ташкилотларга кредитлар ажратиш;
- универсал тижорат банки сифатида юридик ва жисмоний шахсларга бошқа банк хизматларини кўрсатиш.
«Пойтахт банк» устав капитали бошланғич улуш сифатида пойтахтнинг маҳаллий бюджети ҳисобидан 3 млрд сўмни йўналтириш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар, жумладан хорижий инвесторларни жалб этишни ҳисобга олган ҳолда 10 млн евродан кам бўлмаган эквивалентда шакллантирилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди