8 946
Ўзбекистон жаҳоннинг энг бахтли мамлакатлари рўйхатида 47-ўринни эгаллади. МДҲда эса — биринчи
20 март — Халқаро бахт кунида Sustainable Development Solutions Network ташкилоти БМТ кўмагида йиллик World Happiness Report — Жаҳон бахтиёрлик даражаси ҳақида ҳисоботни эълон қилди, дея ёзади Дарё нашри.
Умумеътироф этилган мазкур ҳисобот ҳисоб бўйича бешинчисидир. Унда асосий эътибор алоҳида одамлар ва халқлар бахтиёрлигининг ижтимоий асосларига қаратилади. Ҳисобот натижалари жаҳоннинг 155 мамлакатидаги 3000 респондентнинг жавоблари асосида тайёрланган.
Ҳисоботда олти асосий жиҳат бўйича аҳоли турмушининг ўртача кўрсаткичлари келтирилган: аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми, ижтимоий кўмак, соғлом ҳаётнинг кутилган давомийлиги, ҳаётни танлаш эркинлиги, саҳоватпешалик ва коррупциядан холилик.
Мазкур рейтингда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари бўйича энг юқори — 155 мамлакат орасида 47-ўринни эгаллади
Мазкур ҳисоботнинг иккинчи қисми 2005—2007 йиллар ва 2014—2016 йиллар оралиғида мамлакатлар аҳолисининг бахтиёрлик даражаси қанчалик ўзгаргани тадқиқига бағишланган. Ҳаётдан қониқиб яшаш суръати ўсиши бўйича Ўзбекистон жаҳон бўйича кучли ўнликдан жой олган.
Аввалроқ, умумий рўйхатда Норвегия пешқадам экани ҳақида хабар берилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»