date

Умрадаги ўзбекистонликлар учун Жиддадан Тошкентга репатриация рейслари ташкил этилади

Умрадаги ўзбекистонликлар учун Жиддадан Тошкентга репатриация рейслари ташкил этилади

Умра зиёратига борган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида махсус репатриация парвозлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати расман маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмаси асосида мамлакатда фаолият юритаётган барча авиакомпанияларга кейинги расмий хабарга қадар зиёратчиларни умра дастури бўйича Саудия Арабистони ҳудудига олиб бориш вақтинча тўхтатиб туриш топширилган. Ушбу чеклов, жумладан, Uzbekistan Airways'нинг Жидда ҳамда Тошкент ўртасида амалга ошириладиган парвозларига ҳам тааллуқли.

Авиакомпания хабар қилишича, 2026 йил 2 март санасидан бошлаб, умра дастури доирасида Узбекистан Airways рейслари орқали Саудия Арабистонига борган Ўзбекистон фуқароларини босқичма-босқич мамлакатга қайтариш мақсадида Жидда — Тошкент йўналиши бўйича репатриация рейслари ташкил этилади.

Қайд этилишича, мазкур парвозлар чет элда қолиб кетган зиёратчиларни хавфсиз ва режали тарзда ватанга олиб келишга қаратилган бўлиб, рейслар жадвали ва қўшимча маълумотлар авиакомпания томонидан кейинчалик эълон қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Умрадаги ўзбекистонликлар учун Жиддадан Тошкентга репатриация рейслари ташкил этилади