date

Ўзбекистон бўйлаб бугунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон бўйлаб бугунги об-ҳаво маълумоти

Бугун Ўзбекистон ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида кундузи, Фарғона водийси вилоятларида эса эрталабки соатларда ёмғир ёғади. Кун давомида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кечга томон ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида эса ёғингарчилик кутилмайди, бироқ баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 7 дан 12 метргача етади, ҳаво ҳарорати эса 10 дан 15 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимиз Тошкентда кун давомида ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Эрталабки соатларда туман тушиши кузатилади. Шамол 3 дан 8 метр секунд тезликда эсади, ҳарорат 11 дан 13 даража илиқ бўлади.

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда вазият бироз бошқача. Бу ерларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Мутахассислар тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи борлигидан огоҳлантирмоқда. Шунингдек, ёғингарчиликлар туфайли сел ва сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда шамол тезлиги 7 дан 12 метр секундгача етиб, ҳаво ҳарорати 3 дан 8 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон бўйлаб бугунги об-ҳаво маълумоти