date

Ўзбекистон ҳудудларида сел келиш хавфи бор

Ўзбекистон ҳудудларида сел келиш хавфи бор

Ўзгидромет мутахассислари 7 ҳамда 9 ва 10 март кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ҳамда сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Хавф асосан Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор туманларига тегишли.

Хусусан, мазкур ҳудудларда яшовчи аҳоли, тоғли ҳудудларда дам олаётган фуқаролар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда. Кучли ёмғирлар оқибатида сув тўпланиши ва йўлларни сув босиши эҳтимоли юқори. Эслатиб ўтамиз, 4 ва 5 март кунлари кузатилган ёғингарчиликлар ҳам айрим сойларда сув сатҳининг кўтарилишига ва йўлларда сув йиғилиб қолишига сабаб бўлган эди. Ўша вақтда ФВБ ходимлари томонидан барча нохуш ҳолатлар тезкорлик билан бартараф этилган.

Мутахассислар тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган фуқароларни об-ҳаво маълумотларини кузатиб боришга ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда. Сел хавфи мавжуд ҳудудларда яшовчи аҳолидан эса ўз хонадонлари ва яқинлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ҳудудларида сел келиш хавфи бор