Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 66 кўп қаватли уй Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.
Замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида бунёд этилаётган мазкур уйлар 2500 дан зиёд оиланинг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. Уйлар оилаларга имтиёзли ипотека кредити орқали берилади.
Сергели туманидаги қурилиш ишлари учта майдонда олиб борилмоқда. Биринчи майдондаги 66 та етти қаватли уйнинг калитлари хонадон соҳибларига Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида топширилиши кўзда тутилган.
Мазкур уйлар қуриб битказилиши билан 4000 дан зиёд оила ўз шахсий хонадонига эга бўлади. Кўп хонадонли уйлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материаллари асосида барпо этилмоқда.
Шунингдек, мактаблар, болалар боғчалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари қурилиши режалаштирилган. Ҳудуд ободлиги таъминланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»