date

Тошкентда яқин кунларда ҳаво сифати кескин ёмонлашиши мумкин

Тошкентда яқин кунларда ҳаво сифати кескин ёмонлашиши мумкин

Бугундан бошлаб мамлакат ҳудудига совуқ антисиклон кириб келиши ортидан атмосфера ҳавоси сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” маълум қилди.

Мутахассислар таъкидлашича, ҳаво айланишининг секинлашуви ва ҳарорат инверсияси шаклланиши эҳтимоли сабабли ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг ерга яқин қатламида тўпланиб бориши мумкин.

Қайд этилишича, айни пайтда ҳудудда ҳарорат инверсиясига олиб келувчи метеорологик шароитлар кузатилмоқда. Бу кечаси +5…+7°C, кундузи эса +16…+18°C атрофида сақланаётган кескин ҳарорат тафовути билан изоҳланмоқда. Тошкент шаҳри эса нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси таъсирида қолмоқда.

Таҳлилларга кўра, тонгги соатларда туман, юқори намлик ва деярли шамолсиз об-ҳаво кузатилаётгани ҳаво алмашинувини секинлаштирмоқда. Оқибатда чиқиндилар шаҳар ҳудудида сақланиб қолиши мумкин.

Мутахассислар фикрича, бундай шароитда шаҳарга хос одатий ифлослантирувчи моддалар — автотранспорт чиқиндилари, иситиш тизимлари, ёқилғи ёқиш жараёни ҳамда саноат чиқиндилари атмосферада жамланади. Ифлослантирувчи моддалар тарқалишининг суст кечиши сабабли ҳавода чанг ва майда дисперсли заррачалар миқдори ортиши эҳтимоли бор.

Прогнозларга кўра, мазкур вазият яқин уч кун давомида сақланиб туриши мумкин. 10 мартга келиб совуқ антисиклон мамлакат ҳудудини тўлиқ қамраб олади. Шундан кейин ҳаво ҳарорати барқарорлашиши, шамол тезлигининг кучайиши ва ёғингарчилик кузатилиши натижасида атмосферадаги ифлослантирувчи моддалар тарқалиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда яқин кунларда ҳаво сифати кескин ёмонлашиши мумкин