16:02 / 25.03.2017
5 829

Бухорода эркин сайёҳлик зонаси яратилади

Бухорода эркин сайёҳлик зонаси яратилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини тезкорлик билан ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ мазкур ҳудудда эркин сайёҳлик зонаси (ЭСЗ)ни яратиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Norma.uz сайтига таяниб Кун.уз хабар берди.

"Боқий Бухоро" эркин сайёҳлик зонасида турли хизмат тоифали меҳмонхоналар, кўнгилочар ва савдо иншоотлари, шу жумладан 500 ўринга мўлжалланган амфитеатр, боулинг-клублар, дискотека, караоке-барлар, кафе ва ресторанлар қурилиши режалаштирилмоқда. Ушбу иншоотлар бу қадимий заминга ташриф буюрган хорижий сайёҳларга куну тун хизмат кўрсатади. Меҳмонлар бу ерда миллий ва дунё таомларини татиб кўришлари, дўконлардан сувенирлар ва бошқа маҳсулотларни харид қилишлари, кўнгилочар масканларда дам олишлари мумкин бўлади.

Лойиҳада "Боқий Бухоро" ЭСЗ иштирокчилари Президентнинг 2016 йил 26 октябрдаги 4853-сонли ПҚда кўзда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиши қайд этилган.

Шунингдек Бухоронинг тарихий қисмида ("Шаҳристон" бозори ҳудудида) ҳунармандлар даҳаси ва ёпиқ бозор бунёд этилади. Бу маскан 2 қаватли уйлар, анъанавий ҳунармандчилик устахоналари, миллий сувенир маҳсулотлари, зардўзлик буюмлари, китоблар, мева ва сабзавотлар, ширинликлар ва сайёҳлар орасида талабгор бошқа товарлар сотиладиган дўконлардан иборат бўлади.

Юқорида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш ишлари тахминан жорий йилнинг 1 июлидан бошланади ва 2018 йилнинг март ойидан лойиҳанинг биринчи босқичи ишга тушиши таъминланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухорода эркин сайёҳлик зонаси яратилади