date

Бугун ҳам "метан заправкалар" чекланган вақтда ишлайди

Бугун ҳам "метан заправкалар" чекланган вақтда ишлайди

Бугун, 15 март куни мамлакат бўйлаб метан “заправка”лар яна қисқа вақт давомида хизмат кўрсатиши маълум қилинди. Расмий маълумотларга кўра, метан газ қуйиш шохобчалари соат 10:00 дан 16:00 гача ўз фаолиятини амалга оширади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги томонидан тегишли ахборот тақдим этилди.

Маълумотда айтилишича, айниқса Фарғона водийси ҳудудларида метан “заправка”ларининг ишлаш тартиби маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланади. Яъни газ таъминотидаги босим даражаси ва техник имкониятлардан келиб чиқиб, шохобчаларнинг фаолият вақти мувофиқлаштирилади.

Шунингдек, масъул идоралар томонидан таъкидланишича, бундай тартиб аввал ҳам қўлланилган. Хусусан, кеча — 14 март куни ҳам метан газ қуйиш шохобчалари айнан шу тартибда, белгиланган соатлар оралиғида хизмат кўрсатган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бугун ҳам "метан заправкалар" чекланган вақтда ишлайди