date

Бугун ҳам метан “заправка”лари чекланган режимда ишлайди

Бугун ҳам метан “заправка”лари чекланган режимда ишлайди

16 март куни мамлакатдаги метан “заправка”лари белгиланган қисқартирилган режимда ишлайди. Яъни, станциялар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, Фарғона водийси ҳудудларида метан “заправка”ларининг иш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, табиий газ босими ҳолатидан келиб чиқиб белгиланмоқда.

Қайд этиш керакки, бундай чекловлар метан “заправка”ларида бир неча кундан бери амалда қўлланиб келмоқда. Бу тартиб газ таъминотидаги босим ва мавжуд шароитларга қараб белгиланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бугун ҳам метан “заправка”лари чекланган режимда ишлайди