date

Ўзбекистонда жамоат тартиби ва ахборот хавфсизлиги кучайтирилади

Ўзбекистонда жамоат тартиби ва ахборот хавфсизлиги кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси асосида киритилган — «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади — жамоат тартиби ва осойишталикни мустаҳкамлаш, янги турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик механизмларини аниқ белгилашдан иборат.

Лойиҳага кўра, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб, қуролли тўқнашувлар ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратли ҳаракатлар ёки фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи бошқа хатти-ҳаракатларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот маконида содир этиш учун ҳам жавобгарлик жорий этилиши кўзда тутилган. Бу орқали ахборот маконида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш мақсад қилинади.

Бундан ташқари, шахснинг ўзи томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни тарғиб қилувчи материалларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоқларида тарқатгани учун ҳам маъмурий жавобгарлик назарда тутиляпти.

Мазкур нормалар ҳуқуқбузарликларни оммалаштириш ва уларга тақлид қилиш ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади ҳамда жамиятда тартиб ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда жамоат тартиби ва ахборот хавфсизлиги кучайтирилади