14:37 / 28.03.2017
6 450

Банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари талаб этилмайди

Банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари талаб этилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1948-12, 2017 йил 24 март) билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Ҳужжатдан улгуржи савдо корхоналари – ягона солиқ тўлови тўловчилари миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги банкларда (уларнинг филиалларида) очиши кераклиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.

Эндиликда тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар (шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар), якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари ҳисобварақлар очиш учун банкка давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини, шунингдек таъсис ҳужжатларининг нусхаларини (нотариал тасдиқланган нусхаларини) тақдим этиши шарт эмас. Банклар ушбу маълумотларни «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими»дан олади.

Шунингдек белгиланишича, ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризага муҳр у мавжуд бўлган тақдирда қўйилади.

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 1 апрелдан кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари талаб этилмайди