Жорий йилнинг 10 апрель санасидан бошлаб, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳам юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларнинг мунтазам қатнови йўлга қўйилади, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Шу муносабат билан “Afrosiyob” электропоездларининг ҳаракатланиш вақти белгиланди. Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 760/759-сонли “Afrosiyob” электропоезди куннинг биринчи қисмида эрталаб соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан манзил томон ҳаракатланса, куннинг иккинчи қисмида соат 16:48да Қарши вокзалидан ортга қайтади.
Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишидаги 762/761-сонли электропоезд эса соат 7:30 да пойтахтдан Бухоро томон ҳаракатни бошлаб, шу куни 15:51да ортга қайтади.
Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида йўлга қўйилган 764/763-сонли юқори тезликдаги “Afrosiyob” эса эрталаб соат 8:00да вокзалдан жўнаб, куннинг иккинчи қисми 17:00 да Тошкентга қайтади.
Шу билан бир қаторда мазкур санадан бошлаб, Тошкент-Бухоро йўналишидаги “Sharq”, Тошкент-Қарши йўналишидаги “Registon” ҳамда 380/379-сонли Тошкент-Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди.
Эслатма: Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Afrosiyob” электропоездига 10 апрель санасидан кейинги қатнов кунларида чипта харид қилган йўловчилар ҳаракат жадвалига киритилган ўзгаришларни инобатга олишлари керак. Яъни шу кундан поезд Бухорога 8:00 да эмас, балки 7:30 да ҳаракатлана бошлайди. Харид қилинган чипталарни эса чиптахонадан алмаштирмасдан туриб, янги кўрсатилган вақтда фойдаланиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди