Тошкент шаҳрида 2017 йилда олтита янги истироҳат боғи бунёд этилади. Sof.uz'нинг ёзишича, «бугунги кунда бу борада жадал ишлар олиб борилмоқда».
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусановнинг маълум қилишича, боғларнинг ҳар бири ўзига хос кўриниш ва йўналишга эга бўлади.
Хабар беришларича,
- Шайхонтоҳур тумани Белтепа кўчасида кўп функсионал болалар истироҳат боғи,
- Учтепа туманида Фозилтепа ва Фарҳод кўчалари кесишган жойда Осиё ботаника боғи шаклидаги кўнгилочар парк,
- Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида соғломлаштириш аквапарки,
- Мирзо Улуғбек туманида Ҳамид Олимжон ва Маҳатма Ганди кўчалари чорраҳасида эстетик истироҳат боғи,
- Миробод туманида Нукус ва Ойбек кўчалари кесишувида саломатлик ва спорт боғи,
- Сергели тумани Дўстлик мавзесида мультимедиявий фавворали маданият ва истироҳат боғи ташкил этилади.
Бу паркларнинг жами ер майдони 45 гектарга етади. Уларга 110 аттракцион ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2016 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувида 2017 йилда шаҳарда янги маданият ва истироҳат боғлари барпо этилишини таъкидлаган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди