date

Тўқаевнинг Бухорога ташрифи ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлади

Тўқаевнинг Бухорога ташрифи ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлади

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи якунланди. Ташриф доирасида Бухоро шаҳрида икки давлат ўртасида олий даражадаги муҳим музокаралар ўтказилди.

Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Бухоронинг маънавий ва тарихий мерос объектларига ташриф буюрди. Жумладан, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи ҳамда қадимий шаҳарнинг машҳур тарихий ёдгорликлари зиёрат қилинди.

Шунингдек, етакчилар вилоят ҳокимлигининг замонавий ситуацион маркази фаолияти билан танишиб, сунъий интеллект асосида амалга оширилаётган лойиҳалар ва саноат соҳасидаги янги корхоналар иш жараёнини кўздан кечиришди.

Учрашув ва тадбирлар якунига етгач, олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти шахсан кузатиб қўйди.

Шу тариқа, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога амалий сафар дастури якунланиб, у Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тўқаевнинг Бухорога ташрифи ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлади