8 117
Ўзбекистон Маданият вазирлиги 11 нафар маданият ходимига янги уй калитларини топширди
Ўзбекистон Маданият вазирлигининг тизим ташкилотлари ходимлари оилаларига мўлжалланган 11 хонадоннинг калитлари ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг ахборот хизматига таяниб Дарё.уз хабар бермоқда.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ходимларига Юнусобод туманининг 17-мавзесидан хоналари сони биттадан тўрттагача бўлган бепул турар жойлар ажратилди.
Янги уйлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри дирижёри Бобомурод Худойқулов, балет артистлари Улуғбек Олимов, Замир Фазлутов, Нодира Ҳамроева, директор ўринбосари Ойбек Баҳодиров, опера солистлари Рустам Алимардонов, Носир Юсупов, Маъсума Болтабоева, Ширин Маматова, «Тумор» рақс ансамбли бош балетмейстери Чарос Жўрабоева, Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмасидан эса »Наврўз» ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Зарина Аҳмедовага тақдим этилди.
«Хизмат уйлари берилишида ходимларнинг меҳнат жамоаларидаги фаолияти, яшаш шароитлари, фуқаролар йиғини, иш жойларидан тақдим этилган тавсияномалар ҳамда бошқа барча ҳолатлар инобатга олинди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 15 февралдаги фармонига мувофиқ, Маданият вазирлиги ташкил этилган эди. 24 февраль куни Маҳмуд Муратов маданият вазири этиб тайинлангани маълум бўлди. Бунгача у Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига директорлик қилиб келаётган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди