date

Қимматбаҳо тошлар ва металлар бўйича янги қатъий қонун қабул қилинди

Қимматбаҳо тошлар ва металлар бўйича янги қатъий қонун қабул қилинди

Фото: DALL-E

Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ноқонуний равишда олиш ёки уларни ўтказиш ҳолатлари учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланди.

Янги қонун (ЎРҚ–1138-сон, 2026 йил 21 апрель) қабул қилиниб, бир қатор амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жиноят кодексига киритилган янгиликларга кўра, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда қўлга киритиш ёки сотиш, агар бу ҳаракатлар учун аввал маъмурий жазо қўлланилган бўлса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг VIII бўлимида “қимматбаҳо металлар” ҳамда “қимматбаҳо тошлар” тушунчаларининг ҳуқуқий таърифи расман киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ эса, бундай қонунбузарликлар аниқланса, предметлар мусодара қилинади ҳамда 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Маъмурий қамоқ қўллаш мумкин бўлмаган шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаридан 20 баробаригача миқдорда жарима белгиланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қимматбаҳо тошлар ва металлар бўйича янги қатъий қонун қабул қилинди