9 337
Президент давлат маслаҳатчиси билан юзма-юз: фуқаролар ўз муаммоларини очиқ айтишди
3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Чилонзор тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш хизмати раҳбари Худойбергенов Турсинхон Айдарович, Олий суд раиси Ш.Газиев, Олий хўжалик суди раиси К.Комилов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р.Қосимов, Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Жўраев, Халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев, Соғлиқни савлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова, Ички ишлар вазири ўринбосари А.Мирзаев, Мудофаа вазири ўринбосари А.Қиличев, Адлия вазири ўринбосари Х.Қаршиев, Меҳнат вазири ўринбосари Б.Низомов, Давлат солиқ қўмитаси ўринбосари Э.Гадоев, “Ўзавтойўл” компанияси раиси биринчи ўринбосари Ш.Назаров, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва бошқа тегишли идора раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаригача туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 3 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мамлакат фуқаролари ва табдиркорларидан жами 638 148 мурожаат келиб тушган. Уларнинг 144 756 таси (22,7%) Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар томонидан юборилган.
Мазкур мурожаатларнинг 138 443 таси (95,6%) жисмоний шахслардан ҳамда 6313 таси (4,4%) юридик шахсларга тегишлидир.
Чилонзор тумани бўйича мурожаатлари сони жами 15640 тани ташкил этади. Шундан 14 926 таси жисмоний шахслардан, 714 таси юридик шахслардан келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 13 929 таси кўриб чиқилган. 1 711 мурожаат эса айни дамда кўриб чиқилмоқда.
Бугун ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролар тўғридан-тўғри тегишли идора раҳбарларига ўз муаммоларини айтиб, жавоб олишга муваффақ бўлишди. Мурожаатларнинг аксарияти ечимини топди, баъзи муаммоларни эса батафсил ўрганиш бўйича мутасадди идора ва ташкилот вакилларига тегишли топшириқлар берилди.
Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ўрганилаётганда айрим мутасадди раҳбарлар ўз вазифасига лоқайдлик ва масъулиятсизлик билан ёндашаётгани ҳам айтиб ўтилди. Инсонларнинг қонуний мурожаатларини эътиборсиз қолдирмасдан қисқа муддатда ҳал қилиш давлат идоралари раҳбарларининг биринчи даражали вазифаси экани алоҳида қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди