09:11 / 05.04.2017
5 857

Газетхон шикояти: Пахтачи туманида почта алоқа бўлимлари қисқариб бормоқда

Самарқанднинг Пахтачи туманида почта алоқа бўлимлари қисқариб, штатлари камайиб кетяпти. Бу ҳақда Махсиддин Тоғаев «Зарафшон» газетасига асосланиб "Дарё.уз" нашри маълум қилди.
Газетхон шикояти: Пахтачи туманида почта алоқа бўлимлари қисқариб бормоқда
«Масалан, Пўлатчи қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида 5 та умумтаълим мактаби, 2 та мактаб филиали, 2 та ҚВП, 6 та маҳалла бўлиб, жами 12 минг нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Шу ҳудудда битта почта алоқаси бўлими бўлиб, унинг ҳам биноси йўқ. Бир раҳбар-у бир ходим ишлайди.

Хонадонларга газета келтирилмаганига ҳам анча бўлди. Собиқ жамоа хўжалиги идорасида жой бор, маҳалла фуқаролар йиғини идораси биносида ҳам 2 та хона топилади. Аммо туман раҳбарлари бу ишга киришишни истамайди, шекилли. Почта идорасига бино ажратилиб, аҳоли ўртасида обуна ташкил этилса, одамлар газета ўқиб, маънавий, сиёсий савиясини оширса ёмонми?»— дея куюниб ёзади газетхон.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Газетхон шикояти: Пахтачи туманида почта алоқа бўлимлари қисқариб бормоқда