
Парламент вакили Муҳаррам Дадахўжаева тумандаги 10 дан ортиқ маҳалла, хусусан, «Куйганёр» ва «Урганжи» маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд муаммоларни ўрганди.
— Кучли ёғингарчилик даврида маҳалламиз ҳудудида кўп миқдорда сув тўпланиб қолиш ҳолатлари кузатилади, — дейди «Куйганёр» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Раънохон Уралова. — Бу эса экин майдонларида захлаши, иморатлар пойдевори емирилишига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолат инсонлар саломатлигига ҳам таъсир қилади. Биз депутатга ушбу ҳудуд яқинида зовур қазиш таклифини билдирдик.
Аҳоли билан мулоқотлар давомида асосан ижтимоий масалаларга эътибор қаратилди. Фуқаролар 1 ва 2-гуруҳ ногиронларига ҳамма билан бир пайтда эмас, вақтлироқ пенсия тарқатилишида кўмак беришни сўраб, мурожаат қилди. Мазкур мурожаат кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар