
2017 йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов “Газпром” бошқаруви раиси Алексей Миллер билан Москвада учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Газпром” матбуот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.
Ғуломжон Ибрагимов ва Алексей Миллер Ўзбекистон ҳамда “Газпром” ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Хусусан, томонлар “Газпром” томонидан Ўзбекистон газини сотиб олиш бўйича масалаларни муҳокама қилишган. Шунингдек Ўзбекистонда “Ўзбекнефтегаз” МХК ва “Газпром” томонидан геология-қидирув ишларини ўтказиш бўйича масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов “Газпром” Марказий диспетчерлигига ҳам ташриф буюрди ҳамда Россияни газ билан таъминлашнинг Ягона тизими иши билан танишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар