date
views 6 162

Ўзбекистон Россиядан ҳарбий техника етказиб берилиши ҳажми кенгайишига умид қилмоқда

Ўзбекистон Россиядан ҳарбий техника етказиб берилиши ҳажми кенгайишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар вақтида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «ТАСС»га таяниб "Дарё.уз" нашри..
Ўзбекистон Россиядан ҳарбий техника етказиб берилиши ҳажми кенгайишига умид қилмоқда
«Ўзбекистон ҳарбий техника етказиб беришни кенгайтириш ва уларни ўзаро манфаатли шартлар асосида Россия корхоналарида таъмирлаш — асосий вазифалар қаторидадир», — дея Ўзбекистон Президентининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «ТАСС».

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 29 март куни «Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Россиядан ҳарбий техника етказиб берилиши ҳажми кенгайишига умид қилмоқда