Абдулазиз Комилов Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Абдулазиз Комилов Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
2017 йил 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
Абдулазиз Комилов Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Суҳбат давомида Ўзбекистон—Тожикистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, жумладан, МДҲ доирасидаги муносабатлар муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар