16:48 / 06.04.2017
6 828

Тошкентда 2018 йилдан чиқиндиларни алоҳида йиғиш жорий этилиши мумкин

Тошкентда 2018 йилдан чиқиндиларни алоҳида йиғиш жорий этилиши мумкин
2018 йилдан Тошкентдаги чиқиндиларни йиғиш пунктларини қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш учун фарқланувчи ранг, ёзув ва белгилари бўлган махсус контейнерлар билан таъминлашга киришиш режалаштирилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимиятида чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда шаҳар ҳокимияти Ҳудудий коммунал-эксплуатация бирлашмаси (ҲКЭБ) Иқтисодиёт ва инвестиция департаменти бошлиғи ўринбосари Ойбек Бекмирзаев маълум қилди, деб ёзади "Соф.уз" нашри.

Айни пайтда «Махсустранс» корхонаси Осиё тараққиёт банки иштирокида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича инвестицион лойиҳа устидаги ишларни якунламоқда. Унда мавжуд 350 та пунктни реконструкция қилиш, 13,5 минг дона чиқинди контейнерларини сотиб олиш, қайта юклаш станцияларининг иккитасини реконструкция қилиб, биттасини ёпиш, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 30 га майдонда халқаро стандартлар бўйича янги санитар полигонни қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек, санитар полигон ва қайта юклаш станциялари учун махсус машиналар ва механизмларни харид қилиш кўзда тутилган.

Ойбек Бекмирзаевнинг «Газета.uz"га ойдинлик киритишича, «Махсустранс» лойиҳаси якунига етганидан сўнг чиқиндиларни келгусида утилизация қилиш ва қайта ишлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга киришади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 2018 йилдан чиқиндиларни алоҳида йиғиш жорий этилиши мумкин