5 125
Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар учун жазони кучайтириш керакми?
"Меҳр ва оқибат" ҳайвонларни ҳимоя қилиш ижтимоий ташкилоти Ўзбекистонда мавжуд бўлган катта муаммони кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди, деб ёзади "Соф.уз" нашри.
Маълумки, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари республикада учраб туради. Айни дамда бундай кимсаларга жазо сифатида энг кам иш ҳақининг 0,5 — 2 баравари миқдорида жарима солинади.
"Меҳр ва оқибат" жамоат ташкилоти аъзоларининг фикрига кўра ушбу жазо чоралари бераҳм кишиларни тўхтатиб қола олмайди ва қонунчиликка ўзгариш киритиш вақти келган.
Ушбу мақсадда "Меҳр ва оқибат" ташкилоти аъзолари интернет орқали овоз бериш эълон қилишган. Агар сиз ҳам ҳайвонлар тақдирига бефарқ бўлмасангиз, қуйидаги сўровномада иштирок этишингиз мумкин.
Бугунги кунга қадар қайт этилган натижаларга кўра, сўровда 850дан ортиқ киши иштирок этган. Улардан 53 % — қамоқ жазоси бериш, 16 % - жарима миқдорини ошириш тарафдори бўлишган. Сўралганларнинг фақат 1% жазо чорасини шундай қолдириш тарафдори бўлишган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди