5 753
Интернет фойдаланувчилари «Лицензия» ахборот тизимлари комплексини ривожлантиришда қатнашиши мумкин
6 апрель куни Тошкентдаги «Зарафшон» концерт залида «Лицензия» ахборот тизимлари комплексига бағишланган брифинг ўтказилди, деб ёзади "Дарё.уз" нашри.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ва Тараққиёт стратегияси марказлари томонидан уюштирилган тадбирда журналистлар айни йўналишга тааллуқли саволларга раҳбариятдан жавоб олди.
Таъкидланганидек, портал лицензияловчи органларнинг ахборот-технологик таъминотини ошириш ва мажмуа орқали лицензиялар ва рухсатномаларни расмийлаштиришни электрон шаклга ўтказиш учун яратилган.
ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан, мутахассислар ҳозирги кунда портал орқали 40 та фаолият туридан лицензия олиш учун электрон шаклда ариза топшириш билан боғлиқ бутун бошли жараён учун имконият яратилганини таъкидлади. Айни вақтда тадбиркорларга транспорт, архитектура, биржа, савдо, тиббиёт, таълим, маданият, спорт, туризм ва реклама йўналишларида фаолият юритиш учун лицензиялар электрон шаклда тақдим этилмоқда.
Комплекс 2017 йилда барча рухсатнома берувчи давлат идораларида босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланган.
Сўзга чиққанлар Портални синовдан ўтказишда аҳолини фаолликка чақирди. Ҳар бир интернет фойдаланувчиси ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини Facebook’даги портал саҳифасида ёки «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази саҳифасида ёзиб қолдириши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди