08:42 / 07.04.2017
6 600

Петербург теракти эффекти. Тошкент метросида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Петербург теракти эффекти. Тошкент метросида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри метро бекатида содир этилган портлашдан сўнг, Тошкент метрополитенида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилинди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ИИВ раҳбарияти шахсан метро бекатларининг ҳар бирини кўздан кечирган ва хавфсизлик ҳамда қўриқлаш хизмати сифати билан бевосита танишган. Таъкидланишича, бугунги кунда метронинг барча бекатларига кириш жойларида милиция ходимлари йўловчиларни темир топгич воситалар билан кўздан кечириши йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, яқин кунларда бекатларнинг ҳар бири темир топгич махсус ромлар ўрнатиш масаласи ҳам ўрганилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ билан ҳамкорликда бу масала тез кунларда ўз ечимини топиши айтилди.

Брифингда иштирок этган Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Эркин Йўлдошевнинг таъкидлашича, терроризмга қарши кураш масаласига нафақат Тошкент шаҳрида, балки Республиканинг барча ҳудудларида бир неча йиллардан буён жиддий эътибор қаратилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар бу борада ўз масъулиятларини ҳис қилган ҳолда иш олиб бормоқда.

Маълумки, 3 апрель куни Россиянинг Санкт-Петербург метроси бекатида портлаш рўй берган, бунинг оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Петербург теракти эффекти. Тошкент метросида хавфсизлик чоралари кучайтирилди