21:08 / 07.04.2017
6 560

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди


6 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИVK)нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун МДҲ давлатлари делегациялари Тошкентга етиб келди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосланиб "Соф.уз" нашри.

Хабар беришларича, Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сироджидин Аслов, Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов, Молдова ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири ўринбосари Лилиан Дарий, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги делегациялар Тошкентга етиб келган.

7 апрель куни очиладиган МДҲ ТИVK йиғилишида иштирокчи давлатларнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек барқарор ривожланишни таъминлашда кўп томонлама ҳамкорлигига оид 15 та масала муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди