10:52 / 08.04.2017
6 147

Тошкентда янгича ҳисоблагичларни жорий этиш бўйича синов лойиҳа амалга оширилади


Тошкентдаги уйлардан бирида турар жой-коммунал хўжалик соҳасидаги синов лойиҳаси доирасида совуқ ва иссиқ сув, иссиқлик, газ, электр энергияси ҳисобини юритувчи ягона дастурий маҳсулотга бирлаштирилган smart-ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бу ҳақда чоршанба куни журналистлар билан учрашувда пойтахт ҳокимияти Ҳудудий коммунал-эксплуатация бирлашмаси (ҲКЭБ) Иқтисодиёт ва инвестиция департаменти бошлиғи ўринбосари Ойбек Бекмирзаев хабар қилди, деб ёзади "Соф.уз" нашри.

«Тошкентнинг Яккасарой тумани Бошлиқ мавзесидаги 29-уйдан 20 та хонадон танлаб олинди, — деди у. — Уларнинг ҳар бирида совуқ ва иссиқ сув, электр энергияси, газ ва батареяга ҳисоблагич ўрнатилади. Уларнинг барчаси ярим йил давомида «айланувчи"ягона дастурга бирлаштирилади».

Тизим тўлақонли ишга туширилганидан сўнг қарздорликни текшириш зарурияти йўқолади, истеъмолчи ва коммунал хизматлар ўртасидаги тушунмовчиликларга барҳам берилади, дея қайд этди Ойбек Бекмирзаев. Абонент мобил телефони орқали ҳисоб рақами баланси ҳақида билиши ва зарурат туғилганида уни тўлдириши мумкин. Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда компьютер автомат равишда хизматларни ўчириб қўяди.

ҲКЭБ вакилининг «Газета.uz"га маълум қилишича, инновацион лойиҳа унинг иштирокчиларининг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Smart-ҳисоблагичлар Жанубий Кореядаги ҳамкорлар томонидан етказиб берилади. Дастурий таъминот эса Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида лойиҳа ташаббускорлари томонидан ишлаб чиқилмоқда.

«Керакли ускуналар етказилган ва божхона назоратидан ўтмоқда. Жанубий Корея ва Ўзбекистон мутахассислари ишга киришишга тайёр», — дея таъкидлади Ойбек Бекмирзаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда янгича ҳисоблагичларни жорий этиш бўйича синов лойиҳа амалга оширилади