19:12 / 10.04.2017
9 876

Президент девони хизмати Қуйичирчиқ, Чиноз ва Оққўрғон туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди

Президент девони хизмати Қуйичирчиқ, Чиноз ва Оққўрғон туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди
Президент девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ҳамда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон Халқ қабулхоналари томонидан Дўстобод шаҳарчасида аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди, деб ёзади "Дарё.уз" нашри.
Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туманлар аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, 8 апрель ҳолатига Қуйичирчиқ тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 859 тани ташкил қилди. Бундан 1 803 таси жисмоний шахслар, 56 таси юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 88,4 фоизи кўриб чиқилди.

Чиноз тумани бўйича мурожаатлар сони жами 2 028 тани ташкил қилади. Улардан 1 942 таси жисмоний шахслардан, 86 таси юридик шахслардан келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 90,6 фоизи кўриб чиқилди.

Оққўрғон тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 923 тани ташкил қилади. Бундан 1 859 таси жисмоний шахслар, 64 таси юридик шахслардан келиб тушган. Уларнинг 90,4 фоизини кўриб чиқишга улгурилди.

Туманлардан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда уларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, фуқароликка қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш, меҳнат ва бандлик, электр ва газ таъминоти, банк-молия масалаларига оид эканлиги аниқланди.

Сайёр қабулда туманлар фуқаролари томонидан йўлланган 130 дан зиёд мурожаат таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди. Фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент девони хизмати Қуйичирчиқ, Чиноз ва Оққўрғон туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди