09:51 / 11.04.2017
8 199

Бўстонлиқ туманидаги экологик акция доирасида 150 туп турли мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди

Бўстонлиқ туманидаги экологик акция доирасида 150 туп турли мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани «Хумсон» қишлоқ фуқаролар йиғинида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи ва табиатни муҳофаза қилишга бағишланган экологик акция бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзАга асосланиб "Дарё.уз" нашри.
Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Medical-Express журнали ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган акцияда Экоҳаракат ва унинг «Ёшлар қаноти» фаоллари, шифокорлар, фермерлар, ОАВ ходимлари иштирок этди.

«Акцияда экологик муаммоларнинг олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг янада самарали чораларини ишлаб чиқиш, саноат корхоналарини модернизация қилиш, кам чиқитли технологияларни жорий этиш каби мавзуларда суҳбатлар бўлиб ўтди, — деди Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитасининг ҳудудий бўлимлар ва фаоллар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Ш.Азизов. — Аграр соҳа мутахассисларининг боғдорчиликни ривожлантириш, хусусан, интенсив боғларни томчилатиб суғориш, парваришлаш, бу борада ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақидаги маърузалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди».

Акция доирасида «Акмал — Наргис — Аббос» фермер хўжалигининг ер майдонига 150 дан ортиқ туп турли мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, ярим гектарлик янги боғ барпо этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бўстонлиқ туманидаги экологик акция доирасида 150 туп турли мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди