10:08 / 11.04.2017
4 975

Тўрақўрғон аҳолиси депутатлар ва сенаторларга ўзаро учрашувларда 485 та муаммо билан юзланди

Тўрақўрғон аҳолиси депутатлар ва сенаторларга ўзаро учрашувларда 485 та муаммо билан юзланди
Наманган вилоятидан сайланган қуйи парламент депутатлари ва сенаторлар 1—9 апрель кунлари Тўрақўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди, деб хабар беради Қонунчилик палатаси матбуот хизматига таяниб "Дарё.уз" нашри.
Ўн кунлик мулоқотларда аҳоли томонидан 485 та турли йўналишдаги муаммолар кўтарилди.

Таҳлил давомида ишсизлик ва кредит масалалари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежларидаги мавжуд ҳолат, қишлоқларда тиббий хизмат кўрсатиш даражасига оид оғриқли ҳолатлар, дорихоналардаги нарх-наво, аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш бўйича ҳақли эътирозлар, автомобиль йўлларининг сифати, аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг аянчли даражаси сингари муаммолар ошкора ўртага ташланди.

Қайд этилган муаммоларнинг 215 таси депутатлар ва сенаторлар ташаббуси билан ўз жойида ҳал қилинди.

200 таси эса туман ҳокимлиги орқали туманнинг тегишли мутасадди ташкилотларига ижро учун юборилиб, улар томонидан ҳал этилди. Вилоят даражасидаги айрим муаммоларнинг эса вилоят ташкилотлари ҳамкорлигида ечилишига эришилди.

Шу билан бирга республика даражасидаги 50 га яқин муаммо алоҳида ажратиб олиниб, уларни парламент назоратининг турли шакллари орқали бартараф этиш, тегишли давлат бошқаруви органларига парламент ва депутатлик сўровлари юбориш, парламент эшитувларини ташкил этишга қаратилган аниқ мақсадли ва манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тўрақўрғон аҳолиси депутатлар ва сенаторларга ўзаро учрашувларда 485 та муаммо билан юзланди