14:03 / 14.04.2017
8 093

Баҳодир Юсупалиев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Баҳодир Юсупалиев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги фармони билан Юсупалиев Баҳодир Қаҳрамонович Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда Дарё.уз хабар бермоқда.

Баҳодир Юсупалиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси департаменти мудири лавозимида фаолият юритган.

Бунга қадар соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Хожибоев Адбуҳаким Мўминович соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бош директори этиб тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Баҳодир Юсупалиев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди