Маъмурият автотранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга солиш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуи лойиҳасини ишлаб чиқди, деб ёзмоқда Спутник нашри.
Ҳокимиятда бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Саъдуллахўжа Мухторхўжаевнинг айтишича, бугунги кунда квартал ва маҳаллалар ичи санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган темир-бетон гаражларга тўлиб кетган.
"Бундай гараж қурилмалари деярли 26 гектар майдонни эгаллаган. Улар тахминан 8470 автомобилга мўлжалланган. Гараж эгалари улардан турли ахлат, қоғоз, маиший чиқиндиларни сақлаш мақсадида фойдаланишмоқда. Бу эса ёнғин содир бўлганида яқин-атрофдаги уйларга хавф туғдиради. Шунингдек, шаҳарда 27,4 минг автомобилга мўлжалланган 69 гектар майдонни эгаллаган юридик шахслар автотураргоҳлари мавжуд", — деди у.
Ҳужжат лойиҳасида мазкур тураргоҳлар ўрнига замонавий кўп қаватли паркинг ва бепул очиқ автотураргоҳлар барпо этиш таклиф қилинмоқда. Маъмурият бунинг учун икки, уч ва олти қаватли махсус паркинг лойиҳаларини ишлаб чиқди. Икки қаватли тураргоҳлар 80, уч қаватлиси 144 ва олти қаватли тураргоҳлар 532 автомобилга мўлжалланган.
Шунингдек, бузиб ташланадиган гаражлар ўрнига бепул тураргоҳлар қуриш режалаштирилмоқда. Улар атрофи металл тўсиқ билан ўралган, асфальт ётқизилган ва махсус белгилар чизилган тураргоҳлар бўлади.
Бундан ташқари, ҳужжатда барча янги қурилаётган кафе ва ресторанлар, йирик магазин ва бозорлар олдида албатта автотураргоҳ, жумладан, ерости автотураргоҳлари қуришни шарт қилиб қўйиш таклиф этилмоқда. "Сўнгги уч йилда Тошкентда автомобиллар сони 19%га ошди. Бу эса айниқса массив ва маҳаллалар ичида маълум бир қийинчиликларга сабаб бўлмоқда. Улар тез ёрдам ва ёнғин хавфсизлиги машиналари йўлини тўсиб қўймоқда. Бундан ташқари, қаровсиз қолдирилган автомобиллар ўғрилар нишонига айланмоқда. Автомобиллар сақлаш жойларини тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар ушбу вазиятни тўғрилашга хизмат қилади", — деди Тошкент ИИББ ЙҲХБ жамоатчилик билан алоқалар бўлими инспектори майор Алишер Абдуқодиров.
Қайд этиш жоизки, мазкур ҳужжат ҳозирда муҳокама жараёнида бўлиб, унга ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил апрелда пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмонов шаҳардаги барча гаражларни бузиб, ўрнига замонавий автотураргоҳлар қуриш ҳақида қарор имзолаганди. Ўшанда 40 мингдан ортиқ гараж бузилиши режалаштирилганди.
Бироқ қарор пойтахтликларнинг кескин эътирозига сабаб бўлгач, ҳоким бу борадаги ишларни тўхтатишга мажбур бўлганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди