17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига таяниб Кун.уз хабар берган.
Мажлисда А.Бобобековнинг халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ваколати муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, Комиссия аъзолари 50-Регистон сайлов округидан сайланган депутат Марҳабо Ғафурова ҳамда 85-Чиноз сайлов округидан сайланган депутат Одилжон Тожиев бошқа ишга ўтганликлари муносабати билан уларнинг парламент қуйи палатаси депутатлари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.
Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Марҳабо Ғофурова Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари бўлган, Одилжон Тожиев эса «Камолот» ЁИҲга раис этиб тайинланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди