23:06 / 18.04.2017
8 938

Тожикистон Ўзбекистондан буни кутмаганди

Тожикистон Ўзбекистондан буни кутмаганди
17 апрель куни Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотларининг миллий кўргазмаси очилди.
Кўргазмада 160 дан зиёд компания мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган 1 минг 500 турдаги маҳсулотни намойиш этмоқда деб ёзади dia.uz.

Ташриф буюраётган тадбиркор ва маҳаллий аҳоли махсулотлар билан жиддий қзиқмоқда. Кўпчиликда сотиб олиш истаги бўлсада, кўргазма иштирокчилари кам нусхада махсулот олиб борганлари учун сотишни кўргазманинг сўнгги кунига мўлжалламоқдалар. Улардан фарқли ўлароқ,"krember" бренди остида қандолат махсулотларини ишлаб чиқарувчи "murot chocolate" қўшма корхонаси ширинликларини навбатда туриб харид қилишди.

Умуман олганда кўргазмадан ўрин олган кабель, фармацевтика, сантехника, тўқимачилик, чарм маҳсулотлари, ўқув-лаборатория ускуналари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, чинни буюм ва идишлар, енгил ва юк автомобиллари, йўловчи автобуслари тақдим этилгани кўргазмага ташриф буюрганларда ҳайрат уйғотмоқда. Аҳоли кўргазма маҳсулотларини томоша қилиб Ўзбекистондаги ривожланиш юқори даражада эканлигига баҳо беришмоқда. Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонларнинг аксарияти Ўзбекистон иқтисодиётидан бунчалик экспортбоп маҳсулотлар кўплиги ва сифатли эканлигини кутмаганини тан олди.

Тадбир доирасида ташкил қилинадиган бизнес-форум ва семинарларда Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доираларининг 500 дан ортиқ вакили қатнашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама этади. Бу икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ва ташқи савдо ҳажмини оширишда муҳим аҳамиятга эгадир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тожикистон Ўзбекистондан буни кутмаганди